Главная » 2013 » Yanvar » 1 » Муниса Ризаева "Уммон"даги Зохидга турмушга чикаётган эмиш.
10:40
Муниса Ризаева "Уммон"даги Зохидга турмушга чикаётган эмиш.
Шоу-бизнес оламида «портлаш» к,илиш ниятида бўлган хонандалар к,андайдир янгилин яратишмаса, бунинг уддасидан чика олиши жуда мушкул. Аммо бугунги мехмонимизга кўркмасдан бу таърифни бера оламиз. «Бевафо», «Эй, само” тароналари билан мухлис орттирган, мухлисларни «Голливуд , Болливуду”га «сайр» к,илдириб, «Дайди»сини кутаётган Муниса Ризаева газетамиз мехмони.

«Вақтида менга ҳеч ким эътибор бермаганди...»

- Яқинда эфирларга чикқан «Дайди» клипингиз тўғрисида гапириб берсангиз. Номи ўзгачаю, клипнинг сюжети бошқача.

- Анчадан бери ноодатий эрта- кона клип суратга олиш ниятида эдим. Ёшлигимдан эртакларни яхши кўраман. Шунингучун «Дай- ди» клипи яраТилди. Лекин унга катта урғу бергимиз йўқ. Бундан ташқари «Секин-аста» қўшиғига Туркияда клип суратга олиб, тай- ёр ҳолга келтириб қўйганмиз. Клипнинг экранларга чиқиши бе- восита «Дайди»га боғлиқ. Агар у ишончни оқламаса, «Секин-аста»- ни эфирга берамиз. «Секин-аста» бутунлай янги йўналишда. Қў- шиққа ўэим баҳо бергим йўқ. Хо-лис баҳони ижодимга қизиқувчи мухлисларим, томошабинлар бер- гани маъқул.

- Эшитишимизча, Муниса Ризаева ўзининг илк яккахон концертини бериш ниятида экан?

- Ҳа, концерт бериш тарадду- дидамиз. Концерт берганимдан кейим, у мухлислар ёдида узоқ вақг қолишини истайман. Бир сирни очаман, концертдастуригахориж- лик машҳур бир гуруҳни ҳамкор- ли<ка чақирганмиз.

- Актрисаликдан кетиб, хо- нандаликда «портлаш» қилдин- гиз. Бунда нима кўпрок. рол ўинади?

- Бугун бир нарсани англаб ет- дим: ниманидир амалга ошириш- га ҳарчанд уринманг, барчаси ўз вактида содир бўларкан. Олти Йил- дан буён қўшиқ куйлайман. Машхур оулишга қанча ҳаракат қилдим. Саҳнага чиқиш учун ота-онам билан тортишиб қолган вақтларим бўлди. Студияма-студия юриб, продюсер-ларга менга «пул тикишларини» сўрадим. Ҳеч ким эътибор бермас-ди. Барча нарсанинг ўз вак^и-со-ати бор экан. Худога шукрлар бўлсинки, ҳозир ижодим мухлислар эътиборида. Ҳеч нарсага ҳаракат-сиз, меҳнатсиз эришиб бўлмайди. Шу кунгача кўплаб бастакорлар би-лан ҳамкорлик қилдик, уйимдаги ар-хивда ўттиздан зиёд янги қўшиқ-ларим турибди. Фақат Жасур Ба-далбоев билан учрашганимда тўғри йўналишга тушганлигимни пайқа-дим. Бунинг учун Улуғбек Раҳматул-лаевга миннатдорчилик билдир-моқчиман. Айнан улар Жасур билан ҳамкорликни таклиф қилганди.

«Юлдузлик касали»га чалинмаганман!»

- «М&ТVА» такдирлаш маро- симида икки йўналишда ном- зодлар каторига киритилдингиз. Кайси йўналишда имкониятла- рингиз бошкалардан кўпроқ?

- Мен учун асосийси - халқнинг олқиши, мени яхши кўришлари. Икки йил аввал мени ҳеч ким тани- масди. Ҳозир эса мухлислар қалбига кириб бора олдим. "Яқинда «Ўзбегим таронаси» радиоси таш-киллаштирган тадбирда «Йил хити» номинациясида «Айрилма ёр~ қўшиғим ғолиб, деб топилди. Шунда қанчалик бахтни ҳис қил-ганлигимни билсангиз эди! Ҳатто баъзилар хМуниса кўз ёшини ти-йиб туролмади», деб айтибди. Мен учун кичкина муваффақият ҳам жуда ахамиятли. Чунки, бу кунлар-га эришгунча озмунча қийналга-ним йўқ.www.JPG.uz – сайтини кузатиб бораман ва сизларга хам тавсия етаман.

- Машхурликнинг ҳавосидан нафас олгач, «юлдузлик касалига» чалиниб қолмадингизми?

- Бизни ким юлдузга айланатиради? Мухлислар. Кўпчилик «Машҳур бўлсангиз ҳам ўзлигингизни йўқотмабсиз», дейди. Ҳайронман, ўзгариб нима фойда топаман? Ишонинг, мени ҳеч қачон бундай «касаллик» безовта қилган эмас. Бугун бормиз, эртага йўқ. Буни пулга нисбатан ҳам айтишим мумкин. Бир сонияда бор-будин- гиздан эйрилишингиз мумкин. Қаётимда бундай нарсалар бир неча маротаба юз берган. Ўн рлти ёшимдан бери пул ишлаб топаман ва бунинг нечоғлик оғирлиги- дан хабардорман. Шундай экан, хар қанча машхур, бадавлат бўлмайлик, қалбимизни одамийлик туйғулари тарк этмаслиги керак.



«Зоҳидга турмушга чиқаётганлигим миш-миш»

- Сўнгги вақтларда сиз хақингизда турли миш-мишлар юрибди. Туйларга қўриқчилар билан чиқар экансиз...

- Тўйларда қўриқчилар билан юрганлигимни мухлислар турли- ча талқин қилаётган экан. Кезикелганда, бунга ҳам ойдинлик киритиб кетай. Ота-онам қўшиқ куйлашимга қаршилик қилишган, айниқса, тўйларга чиқишимга. Тўйларга пул учун чиқмайман. Ҳанузгача бундан отамнинг хабари йўқ. Онамни эса кўндирганман, битта шартоиламизга алоқадор инсон билан! Мен қиз боламан ва тўйларда ундай бўлибди, бундай қилибди, деган гап-сўзлар «болалаб» кетишини истамай. Бу хавфсизлигимни таъминлаш мақсадида қилинган, холос. Мухлислар буни бошқача тушунишмасин.

- Лекин мухлислар орасида бошқа миш-мишни эшитиб қолдим. Айтишларича...

- Ҳозир "Уммон» гуруҳидаги Зоҳид билан севишиб юрган экан-миэ... Мен унга турмушга чиқаётган эмишман. Бу шов-шув-ку. Севги тўғрисида гап-сўз бўлиши мумкин эмас, улар мендан кичкина, укаларим бўлса. «Муниса турмушга чиқаяпти», деган гап ҳам чиқди. Нотўғри! Ваъда бериб айтишим мумкин, агар турмушга чиқсам, бу ҳақда биринчи узим жар соламан.

. - Яқинда концерт берган «Дизайн» жамоаси «Во, ажаб!» клипингизга пародия қилди, бунга муносабатингиз?

- Йўқ, эшитмаган эканман. Лекин энди вақт топиб, кўришга ҳаракат қиламан. Умуман олганда, ҳазил уларнинг «нони». Агар улар бизнинг ижодимизга эътибор беришибдими, демак нимагадир арзиймиэ. Оддий қилиб айтганда, бу ҳам реклама. Биз ҳақимиз- да нотўғри, ём.он гапиришаяптими, ўзларига ҳавола. Реклама қилишаётганига хурсандман. Қаранг, ҳаттоки, бунинг учун пул ҳам сўрашмабди!

«Бир маротаба, бир умрга турмушга чиқаман»

2012 йилда кўплаб санъат-корлар «Оила» деб аталмиш кўрғонни барпо қилишди. Сиз қачон турмушга чиқасиз?

- Агар турмушга чиқадиган бўлсам, бу бир маротаба ва бир умрга бўлади. Бугунги 2 кунда кўплаб оилалар оддийгина тушунмовчиликлар ортидан ажрашиш даражасигача бораяпти. Ҳаётда ҳар бир инсоннинг ўз тақдири, ўзининг жуфти бор. Оила қуриш ҳаётдаги жуда жиддий қадам. Номига тўй қилиш қеч нарсани англатмайди. Тасаввур қилинг, умрингизнинг қолган қисмини бир инсон билан ўтказасиз! Ёнингиздаги инсонни қанчалик тушунишингиз керак бўлади. Ажойиб кунларнинг бирида орзуимдаги инсонни учратишимга ишонаман.



- Замонавий услубда кийинасиз, одатда, хар қандай жойда ўзгача услубда, кўриницдда пайдо бўласиз. Имижингиэ борасида дизайнерлар билан ишлайсизми?



- Йўқ, ташқи кўриниш борасида ўзим ишлайман. Тан оламэн, жуда «шопоголикман». Менинг «мйнус» томоним хам кийинишни ёқтири- шимда. Ноодатий, бежирим кийим- ларни топиш ниятида хэр куни ярим соат бўлса-да, дўкон айланаман.

- Дискотёкаларга тушиб турасизми?

- Илгарилари дискотекалар жону дилим эди. Ҳоэир бунга имконим ҳам, вақтим ҳам йўқ. Кечқурун уйга келаман, қаттиқчарчаганигидандар- ҳол ухлаб қоламан. Лекин интернет- ни канда қилмайман. «Фейсбук- яқин ўртоғимга айланиб қолгаи.

- Янги йилни қаерда кутиб оласиз?

- Янги йилни уйда, оилам дав- расида кутиб оламан. Янги йил оиламиз бир жойга йиғиладиган байрам. Барча Тошкентга келади ва биргаликда янги йилни нишонлаймиз.

- Тадбиркор инсон сифатида тадбиркорликни бошлаш ара- фасида турган аёлларга қандай маслаҳатлар берган бўлардингиз?

- Маслаҳатим - албатта, меҳнат қилишсин. Одатда, эркакларимиз аёллар уй бекаси бўлиб, болапарга қараши, умр йўлдошига меҳрибон бўлиши кераклигини айтишади. Бу айни ҳақиқат, гапларида жон бор. Агар турмушга чиқсам ҳам худдо шу ишларни амалга ошираман. Лекин ёнимда бўладиган инсон мени тўғри тушунади, деган умиддаман. Мабо- до санъатни тарк этишимни сўраса, шундай қиламан ҳам. Йўқ, санъатдан бутунлай кешайман, бир Йилда бир-икки клип чиқараман, шу микдордаги қўшиклар яратамаи.

Ўзи ҳақида:

- Эстрадамиздаги аксарият хонандаларни танимайман. Афсуски, ўрганишга ҳаракат қилсамда, вақт масаласи бунга имкон бермайди.

- Кўпчилик «шоу-бизнесдаги рақибингиз ким?» - деб сўраб қолади. Менинг рақибим йўқ, шу қатори мен ҳам кимгадир рақиб эмасман.

- Келажакда бутунлай сурхонча услубда куйлаш ниятим бор. Сабаби, ўзбек классикасини жуда яхши кўраман.

Улугбек ПАХМОНКУЛОВ сухбатлашди

Taxrirlovchi: www.JPG.uz sayti.
Манба: "Bekajon” gazetasidan olindi.
Просмотров: 915 | Добавил: Majnun_9350 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: