Главная » 2013 » Yanvar » 03
 Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2012 йилда дунё мураббийларининг рейтинг жадвалини эълон қилди. Эътиборли томони, ўтказилган сўровномада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Миржалол Қосимовга ҳам сўровнома иштирокчилари овоз беришган ва ўзбек мутахассиси 6 очко билан 14-ўринни банд этган. Хабарингиз бор, Миржалол Қосимов "Бунёдкор" билан ОЧЛ ярим финалигача етиб борган бўлса, Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олганидан кейин 4та ўйинда иштирок этиб, 2та дуранг ва 2та ғалабага эришди. Натижада терма жамоамиз ЖЧ-2014 саралашининг "А" гуруҳи пешқадами бўлиб турибди. Сўровнома барча қитъалардан танлаб олинган таҳририятлар ва экспертлар иштирок этишди. IFFHS версияси бўйича жаҳоннинг 2012 йилдаги энг яхши мураббийи деб испаниялик Висенте Дель Боске топилди. Унинг ҳисобида 231 балл тўпланди. Мутахассис ўз терма жамоаси билан Европа чемпион унвонини қўлга киритди. Евро-2012да финалгача етиб келган Италия терма жамоаси бош мураббийи Чезаре Пранделли эса сўровномада 2- ўринни қўлга киритди (83 балл). Учинчи ўрин эса Мексика олимпия терма жамоаси билан олимпиада чемпионлигини қўлга киритган Луис Фернандо Тенага насиб этди. Мексикаликлар финалда Бразилия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўтган йилги сўровномада кучли учликка кирган Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв эса бу сафар 4-ўринни эгаллади. Замбия билан Африка миллатлар кубогини қўлга киритган Эрве Ренарга 5-ўрин муносиб кўрилди. Осиё терма жамоа ... davomini o'qish
Просмотров: 814 | Добавил: Majnun_9350 | Дата: 04.01.2013 | Комментарии (0)