Главная » 2013 » Yanvar » 8 » FIFA Ўзбекистон Футбол Федерациясини Fair play coврини билан тақдирлади
13:49
FIFA Ўзбекистон Футбол Федерациясини Fair play coврини билан тақдирлади
Цюрихда ФИФА лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) Ўзбекистон Футбол федерациясини FIFA Fair Play Award 2012 мукофоти тақдирлади.

Куни кеча ФИФАнинг Цюрих шаҳридаги қароргоҳида бўлиб ўтган лауреатларни тақдирлаш маросимида ФИФА вице-президенти шаҳзода Али бин ал-Хусайн ЎФФ Президенти Мирабрар Усмоновга «Олтин тўп»ни топширди.
Ўз навбатида Мираброр Усмонов мукофот учун миннатдорчилик билдириб, ўтган 2012 йил ўзбек футболи учун юксалиш йили бўлганини таъкидлади ва бу йил ҳам ана шундай самарадор бўлишига умид билдирди.
ФИФАнинг мазкур номинациясида яна Гватемала футбол Федерацияси ва Туркиянинг "Эскишехирспор" клублари ўрин олди. ФИФА маълумотларига кўра, Ўзбекистон футбол жамоалир ва турли ёшдаги терма жамоалари 2012 йилда Осиёда энг кўп Fair Play балларини тўплаган ҳолда ушбу мукофотга номзод этиб эълон қилинди ва охир оқибат унга лойиқ кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, ЎФФ 2012 йил якунлари бўйича ОФКнинг ҳам Fair Play мукофоти билан тақдирланганди.
Просмотров: 981 | Добавил: Majnun_9350 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: